22:04 / 08.09.2020
5683

АҚШнинг террорчиликка қарши урушлари сабабли 37 млн киши ўз уйини тарк этган

АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан кейин халқаро террорчиликка қарши эълон қилган урушлар сабабли турли давлатларда камида 37 млн киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Браун университетининг “Уруш қиймати” деб номланган тадқиқотида маълум қилинган. 

Фото: AFP

Гап АҚШнинг Афғонистон, Ироқ, Ливия, Филиппин, Яман, Покистон, Сомали ва Сурия ҳудудидаги катта кўламли операциялари ҳақида бормоқда. Мали, Нигер, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Буркина-Фасо ва Камерундаги операциялар ҳисобга олинса, уйини тарк этишга мажбур бўлган одамлар сони 59 млнгачани ташкил қилади. Улардан 25,3 млн нафари кейинчалик уйларига қайтган. 

“Аҳолининг кўчиши муайян шахслар, оилалар, шаҳарлар, посёлкалар, ҳудудлар ва бутун бир давлатларга кўплаб жисмоний, ижтимоий, ҳиссий ва иқтисодий зарар етказган”, дейилган тадқиқотда.

Top