15:46 / 08.09.2020
26623

Москва марказида фожиали ЙТҲ содир этган актёр Ефремов саккиз йилга қамалди

Аввалроқ актёр Иван Охлобистин Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Ефремовга раҳм қилишни сўраганди.

Фото: Максим Шеметов / Reuters / Scanpix / LETA

 Москва марказида ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этган актёр Михаил Ефремов саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди.

Москванинг Пресненский суди ҳукм чиқараётганида Ефремовнинг йўл-транспорт ҳодисасини содир этган пайтда маст ҳолатда бўлганлигини инобатга олди.

Прокурор Ефремовнинг 11 йилга озодликдан маҳрум этилишини сўраганди.

 Аввалроқ актёр Иван Охлобистин Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Ефремовга раҳм қилишни сўраганди.

 Фожиали ЙТҲ 8 июнь куни юз берган. Ефремов маст ҳолатда автомобиль бошқариб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва қаршисидаги автомобиль билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлган.

 Ефремов дастлаб айбига иқрор бўлди, кейин эса нима юз берганини эслай олмаслигини айтди. Суд ҳукми эълон қилинаётган куни айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Top