16:08 / 09.09.2020
6377

Россия энергетика вазири ўринбосари 603 миллион рублни ўзлаштириб юборишда айбланиб ҳибсга олинди

 Вазир ўринбосари қўлга олингани тўғрисида 8 сентябрда маълум бўлганди. Тихонов тергов қўмитасида сўроқ қилинганидан кейиноқ ҳибсга олинган.

Фото: digital.gov.ru

 Россия энергетика вазири ўринбосари Анатолий Тихонов ўта йирик миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда.

 Тергов хулосасига кўра, у Россия энергетика агентлигига ахборот тизими яратиш учун ажратилган 603 миллион рублнинг (7,9 млн доллар) ўзлаштирилишига алоқадор.

 Россия тергов қўмитасининг маълум қилишича, ўғирликка шунингдек, Тихоновнинг маслаҳатчиси Роман Рижков, «Ланит» АЖ вице-президентлари Владимир Макаров ва Виктор Серебряков ҳам алоқадор. Уларнинг барчаси ҳибсга олинган.

 Уларнинг иш ва яшаш жойларида тинтув ўтказилиб, иш учун аҳамияти бўлган ҳужжатлар мусодара қилинган.

 Вазир ўринбосари қўлга олингани тўғрисида 8 сентябрда маълум бўлганди. Тихонов тергов қўмитасида сўроқ қилинганидан кейиноқ ҳибсга олинган.

Top