19:00 / 11.09.2020
8380

Бухоро вилояти ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари «Бухоро ҲЭТК» АЖ иш фаолияти билан танишишди

Фото: Бухоро ҲЭТК

Вилоят ҳудудида энергетика соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Умаров бошчилигидаги секторлар раҳбарлари “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида бўлишди.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятда энергетика соҳасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқилган дастурлар ҳамда лойиҳаларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. 

Тизимдаги ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди. Ўрганишлар доирасида вилоят аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти масалалари таҳлил қилинди.

Хусусан, Бухоро вилоятида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни тўла татбиқ қилиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Сектор раҳбарлари, “Бухоро ҲЭТК” АЖнинг бош директори ҳамда мутахассис ходимлари томонидан вилоят миқёсида ўтган давр мобайнида бу борада олиб борилган ишлар ҳамда ушбу тизим орқали истеъмолчиларга яратиладиган қулайлик ва имкониятлар, шу билан бир қаторда эришилиши кутилаётган иқтисодий самарадорлик хусусидаги тақдимот билан танишдилар.

Шунингдек, вилоят раҳбарлари жамиятнинг “Тезкор диспетчерлик хизмати” ҳамда яқинда ташкил этилган, электр энергияси истеъмолчилари учун 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи “Call марказ” фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишдилар. Шу билан бир қаторда мавжуд камчиликлар юзасидан ўзларининг тавсия ва топшириқларини бердилар.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

Top