16:30 / 12.09.2020
13422
Реклама

Ўзбекистон компаниялари қандай қилиб ўз булутли инфратузилмасини яратиши мумкин?

Datasite Technology компанияси AWS ва Selectel компаниялари мутахассислари иштирокида ZOOM орқали онлайн мулоқот тадбирини ташкил этмоқда. Бош мавзу – булутли технологиялар.

Нега тобора кўпроқ компаниялар АТ-инфратузилмаларини булутга ўтказмоқдалар? Бу компанияларга қандай фойда беради? Нега булутли технологияларни рақамли келажакнинг муҳим элементларидан деб ҳисоблашяпти?

Дунёга таниқли компаниялар мутахассислари 30 сентябрь куни бўлиб ўтадиган онлайн тадбирда булут технологияларининг афзалликлари ҳақида суҳбатлашишади.

Булутли ечимлар дунёни тезда эгаллаб олмоқда. Булутли технологияларни компания IT-тизимига киритиш – ускуналар нархини пасайтириш, янги хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш, маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва ходимлар учун ишни соддалаштириш имконини беради.

Дунё миқёсида булутли тизимларнинг фаол ривожланишига қарамай, ўзбек бозори уларга эндигина тайёр бўлиб бормоқда.

30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:00да булутли ечимларни ишлаб чиқишга ихтисослашган DataSite Technology компанияси бизнес эгалари ва техник мутахассислар учун бепул онлайн-тадбир ўтказади. Тадбир давомида Amazon Web Services ва Selectel компаниялари мутахассислари булутга ўтишнинг афзалликлари, АТ-инфратузилмаларни қайта қуриш усуллари ҳақида сўз юритишади.

Шунингдек, маърузачилар маҳсулот ва хизматларни бозорга олиб чиқиш тезлигини ошириш, инфратузилма нархини пасайтириш ва АТ соҳасидаги компания ресурсларини тўғри тақсимлаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.

Маълумот учун, DataSite Technology 15 йилдан ортиқ вақтдан бери халқаро бозорда ишлайди ва иккита асосий шерик – Amazon Web Services ва Selectel билан ҳамкорлик қилади. Ушбу компаниялар маълумотлар марказлари, махсус серверлар, турли хил тизимларга асосланган булутли хизматлар, шунингдек АТ-инфратузилмани консалтинг, интеграция ва бошқариш соҳасидаги хизматлари билан дунёга танилган.

Онлайн тадбирда иштирок этиш учун ҳам бизнес раҳбарлари, ҳам техник мутахассислар таклиф этилади. Тадбир 30 сентябрь куни ZOOM платформасида бўлиб ўтади ва бир нечта маърузаларни қамраб олади, экспертлар булутли тизимларнинг афзалликлари ва булутга интеграция ҳақида техник маълумотларни алмашадилар.

Онлайн тадбир, айниқса, стартаплар учун жуда фойдали бўлади – дастурлардан бирида мутахассислар AWS стартаплар учун тақдим этадиган бепул ресурслар билан бўлишадилар, бу сизга булутли технологиялар билан тезда иш бошлашга имкон беради. Бундан ташқари, ҳар бир қатнашчи AWS`дан дарҳол фойдаланиш мумкин бўлган бонусли ваучер олади.

Онлайн тадбирга рўйхатдан ўтиш учун компания веб-сайтида ариза тўлдиришингиз ва икки кун ичида иштирок этишингизни тасдиқлашингиз керак.

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

Facebook: datasite.technology

Instagram: datasite

Веб сайт: datasite.uz

Манзил: DataSite Technology, 100100, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Эҳтиром-2 кўчаси, 8 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top