08:06 / 14.09.2020
8660

COVID-19 марказига ишга киритиш учун пул талаб қилган шахслар қўлга тушди

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Бу шахслар фирибгарлик ва пора олишда айбланмоқда.

Жорий йилнинг 27 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига Жиззах шаҳрининг "Заргарлик" маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У Жиззах политехника институти ётоқхонасида ташкил этилган COVID-19 саралаш ва тақсимлаш марказига ишга кириши учун пора талаб қилишаётганлигини билдирган.

Ишга жойлашни Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида яшовчи уй бекаси Д.Ҳ., Жиззах шаҳри "Иттифоқ" маҳалласида яшовчи, дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи хорижий корхона вакили Н.У., асли форишлик, Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.Т. ваъда қилишган.

Мазкур мурожаат асосида COVID-19 саралаш ва тақсимлаш марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачи Н.Ҳ. ҳамда унинг уч нафар танишидан 1 000 АҚШ долларини олаётган жиноий шериклар ушланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Дугоналар фирибгарлик ва пора олишда айбланмоқда.

Top