11:51 / 16.09.2020
14765

Қонликўл туманига янги ҳоким тайинланди. Аввалги ҳоким коронавирусдан вафот этганди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманига янги раҳбар тайинланди.

15 сентябрь куни халқ депутатлари Қонликўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди ва туман ҳокими лавозими учун Ибрагимов Абу-Бакир Абдинаимовичнинг номзодини таклиф қилинди.

Таклиф қилинган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлашган ва туманнинг янги ҳокимига айланган.

Маълумот учун, А.Ибрагимов турли йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи, Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда фаолият юритган. Шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Қонликўл туманининг аввалги ҳокими Давлат Аяпбергенович Толибаев шу йилнинг июль ойида коронавирус оқибатида вафот этган, ўшанда Шарап Сaрсенбаевич Оспановга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилганди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top