12:30 / 21.09.2020
21764
Реклама

realme C11 сотуви бошланди – ҳар томонлама қулай ва кўп имкониятларга эга смартфон

Кўпинча, аввало фарзандингиз учун, иккинчи навбатда эса ўзингиз учун яхши ва арзон смартфонни танлаш керак бўлади. У ҳар қандай вазиятда омон қоладиган ишончли ёрдамчи ва ҳамроҳ бўла олиши зарур.

Ўзбекистон гаджетлар бозори шундай ҳолатлар учун узоқ кутилган смартфон билан бойимоқда: realme смартфон бренди мамлакат дўконларини янги моделлар билан тўлдирди. Юқори сифатли ва арзон смартфонларни қадрловчилар энди қуйидаги қурилмаларни сотиб олишлари мумкин: realme C11, realme X3 ва realme 6 Pro, шунингдек realme Buds Air ва realme Buds Air Neo симсиз қулоқчинлари.

realme C11: батареялар қироли

realme C11 - функционал ва қулайликларига нисбатан қиммат бўлмаган смартфон, унинг афзалликлари: катта ва ёрқин дисплей, иккиланган камера ва 5000 мА/соат қувватга эга кучли аккумулятор.

Қурилма 2,3 ГГц частота, 2 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотирага эга, Helio G35 процессори билан жиҳозланган. Ускунада microSD карта учун тирқич мавжуд. Операцион тизим сифатида аввалдан ўрнатилган Android 10 ишлайди.

realme C11'нинг асосий афзаллиги 5000 мА/соат қувватга эга бўлган ажойиб автономлигидир. Ушбу имконият смартфон орқали 23 соат давомида Full HD сифатли фильмни самолёт режимида ўртача ёрқинликда кўриш учун етарли бўлади. PUBG ўйинини максимал ёрқинликда 8 соат давомида тўхтовсиз ўйнаш мумкин.

Смартфон 5 мегапикселли олд камерага эга. Орқа модул 13 Мп асосий сенсор, 2 Мп чуқурлик сенсори ва LED чироғини ўз ичига олади. Телефон қулоқчинлар учун мўлжалланган 3,5 мм тирқичи билан сизни қувонтиради.

C11 икки ажойиб рангда тақдим этилган: ялпиз-яшил ва мурч-кулранг тусида. Савдоларнинг бошланиши шарафига realme Mediapark билан биргаликда 24-сентябрь куни смартфонга 20 фоиз чегирма билан иккинчи онлайн флеш-савдони бошлайди. Чегирмали савдоларнинг биринчиси ўтган ҳафта бўлиб ўтди ва харидорлар 6 минут ичида 100 та смартфон сотиб олишди.

realme X3 SuperZoom: 60 карра зум ва 120 гигагерцли дисплейга эга смартфон

Смартфоннинг номи унинг хусусиятларини тўлиқ ифодалайди: realme X3 SuperZoom'нинг асосий хусусияти бу яқин вақтгача фақат қимматбаҳо флагман қурилмаларида ишлатилган перископ зум-объективидир.

Камера рақамли билан бир қаторда, 5 карра оптик яқинлаштиришни қўллаб-қувватлайди, 6,6 дюймли экран эса 120 Гц частотага эга. Телефон самарадорлиги учун флагман синфининг 8 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотира билан бойитилган Snapdragon 855+ сўнгги чипи жавобгардир. Компания ўзининг DArt 30W технологиясини қўллаб-қувватловчи 4200 мА/соат кучга эга аккумуляторини тақдим қилган, у орқали смартфон 55 дақиқада тўлиқ зарядланади.

realme X3 SuperZoom смартфонининг олд камераси иккита сенсор билан жиҳозланган: 8 ва 32 мегапиксел, асосий камера эса 4та датчикдан иборат: мос равишда 2, 8, 8 ва 64 мегапиксел. 64 Мп флагман модули камерага суратларни 9280×6944 ҳажмида олиш имконини беради, бу 4K'дан тўрт баравар кўп.

Кўпгина realme смартфонлар сингари, X3 SuperZoom'даги камера модуллари ҳам портрет ва макросуратлар олиш хусусиятига эга, ультра кенг бурчакли модул эса кўриш бурчагини 119°гача оширади.

Флагманнинг ўзига хос хусусияти – бу махсус ишлаб чиқилган «Юлдузли осмон» режими бўлиб, у мобил фотосурат ихлосмандлари кўнглидан жой олади.

realme X3 SuperZoom корпуси юқори аниқликда силлиқлаш технологиясидан фойдаланиб ишланган шишадан ясалган ва қурилмага мукаммал олеофобик хусусиятларни тақдим этувчи махсус қоплама билан қопланган.

Янги смартфон шаҳар дўконларида аллақачон сотувда, тавсия этилган нарх – 4.952.000 сўм.

Ушбу смартфонни шаҳар дўконларидан харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top