09:37 / 29.09.2020
5469

Хоразм вилоятида мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлаш бўйича нисбатан юқори кўрсаткич қайд этилди

Мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги муддати яқинлашмоқда, деб ёзади Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, янги таҳриридаги Солиқ кодексида 2020 йилдан бошлаб солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш учун икки тўлов санаси белгиланган. Бу 423- ва 440-моддаларда акс эттирилган: “Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади”.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси даврида аҳолига муҳим имтиёзлар берилди. Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли фармонининг 5-бандига мувофиқ жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилди.

Жисмоний шахслар белгиланган муддатларда ҳисобланган солиқларни тўламаган тақдирда, 16 октябрдан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади.

Ҳудудлар кесимида мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлаш бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар:

Хоразм вилояти – 68,0 фоиз
Навоий вилояти – 59,1 фоиз
Наманган вилояти – 57,7 фоиз
Тошкент шаҳри – 57,3 фоиз.

28 сентябрь ҳолатига, аҳоли томонидан жами 1,2 млрд. сўм солиқ тўланди. Шундан 460 млн. сўмдан зиёди мол-мулк солиғи, 670 млн. сўмдан ортиғи ер солиғи ҳисобига тўғри келмоқда.

Ушбу солиқ турлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу борада энг кўп имтиёзга эга бўлганлар Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Aндижон вилояти, Самарқанд вилоятида қайд этилган.

Top