17:58 / 02.10.2020
5911

Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.

Қайд этилишича, Опера ва бахшичилик мактаб-интернати ўзига хос бахшичилик анъанасини давом эттириш, ёш авлодга етказишга хизмат қилади. Мазкур ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди.

Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9-синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.

«Бундай мактабларни ташкил этишимиздан асосий мақсад – тарихимизни, маданиятимизни чуқур ўрганиш, ўзлигимизни англаш. Бахшичилик – қорақалпоқ элининг улуғ анъанаси, уни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Top