21:19 / 09.10.2020
6307

АҚШ Финляндияга 27,2 млрд долларлик қирувчи самолётлар ва ўқ-дорилар сотиш ниятида

Хабар қилинишича, биринчи навбатда 64 дона бешинчи авлод F-35 ва 50 дона F/A-18E/F қирувчи самолётлари ҳақида гап бормоқда.

Фото: Wikipedia

АҚШ Финляндияга умумий қиймати 27,2 млрд долларлик F-35 ва F/A-18E/F қирувчи самолётлари ҳамда ўқ-дорилар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти ва Пентагон таркибига кирувчи ҳукумат идораси маълум қилди.

Хабар қилинишича, биринчи навбатда 64 дона бешинчи авлод F-35 ва 50 дона F/A-18E/F қирувчи самолётлари ҳақида гап бормоқда. Бундан ташқари, янги шартномалар доирасида Финляндияга ушбу самолётлар учун двигателлар ва эҳтиёт қисмлар, ракета-бомба қуроллари етказиб берилади. 

АҚШ давлат департаменти Вашингтон ва Хельсинки ўртасидаги ушбу шартномани амалга оширишга рухсат берган.

Америка маъмурияти ушбу қарор тўғрисида Конгрессни хабардор қилган.

Америка ҳукуматининг фикрича, шартномалар "АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги" манфаатларига жавоб беради.

Top