20:00 / 13.10.2020
17002
Реклама

Nest One жамоаси Самарқанд шаҳри учун янги шартлар борасида тақдимот ўтказди

Самарқандликлар учун алоҳида лойиҳалар тайёрланди.

Самарқанд шаҳридаги Manresa ресторанида Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино Nest One'нинг катта тақдимоти бўлиб ўтди. Ўтган йилнинг 14 сентябрь куни осмонўпар бинонинг турар жой мажмуаси кўчмас мулкларининг, 15 ноябрдан эса офис хоналари савдоси бошланди. Шундай қилиб, кўпфункционал мажмуанинг алоҳида бўлган турли йўналишларини ишга туширган ҳолда, бугунги кунга келиб қуйидагилар ўз фаолиятини бошлаб юборди:

1. Nest One – турар жой мажмуаси;

2. Nest One Offices – офис хоналар;

3. Nest One Terrace – қулай ва кенг террасаларга эга квартиралар;

4. Gala by Nest One – бизнинг мажмуамизнинг биринчи қаватидаги тижорат ҳудудлари;

5. Smart by Nest – Самарқанд учун махсус тайёрланган, янги лойиҳа.

Тадбирда Murad Buildings компанияси асосчиси Мурод Назаров ва Özgüven Mimarlik компанияси эгаси Угур Озер Озгувен иштирок этдилар.

«Биз буюк меъморлар авлодлари бўлган ушбу халқнинг оқ фотиҳасини олиш учун Самарқандга ташриф буюрдик. Nest One кўплаб самарқандликларни қизиқтириб қолгани сабабли, мазкур заминга ўзимиз келишга қарор қилдик», - деди, Мурод Назаров.

Таъкидлаб ўтилишича, шу кунгача Nest One лойиҳасининг 58% сотилди. Smart by Nest лойиҳасидан ташқари, Gala тижорат ҳудудидаги янги шохобчалар каби янги лойиҳалар тайёрланди ва Тошкент шаҳридаги савдо офисига ташриф буюрган чоғингизда компания Hilton меҳмонхонасида тўхтаб, қурилиш жараёнини ўз кўзингиз билан кузатиш имкониятини сизга тақдим этади.

«Ҳозирда бир турли хусусиятларни ўзида мужассам этувчи, юқори технологик лойиҳани бунёд этмоқдамиз. Ўзбекистон Туркия каби сейсмик ҳудуддир. Мамлакатимизда бу каби ва ҳатто бунга ўхшаш лойиҳалар мавжуд бўлмагани сабабли, бизда сейсмик маълумотлар етарли эмас эди. Биз қисқа муддат ичида халқаро экспертлар билан ҳамкорликда, уларни ўзимиз текширишга муваффақ бўлдик. Ушбу маълумотларга таянган ҳолда, биз халқаро муҳандисларнинг раҳбарлигида юқори технологияли махсус техникалар ёрдамида қурилиш ишларини бошлаб юбордик», - деди Угур Озер Озгувен.

Тадбир давомида ресторан номидан меҳмонларга қуриб битказилган Nest One биноси шаклидаги улкан торт совға тариқасида тақдим этилди.

Бундан ташқари тақдимот ўз якунига етганидан сўнг, кеча меҳмонлари савдо-сотиқ бўйича менежерларидан индивидуал консультация олишга муваффақ бўлдилар. 10-13 октябрь кунлари эса Nest One жамоаси Dilimah меҳмонхонасида индивидуал тақдимот учун меҳмонлар ташрифини кутиб қолади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top