09:24 / 19.10.2020
4360

Покистонда йўловчи автобуси кўчки остида қолиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Покистонда тоғ йўлида йўловчи автобуси кўчки остида қолиши фожиали якунланди. Автобус Равалпинди шаҳридан Скардуга йўналаётган бўлган.

Воқеа оқибатида автобусдаги барча одамлар – 16 киши ҳалок бўлган.

Скарду округи комиссари ўринбосари Анас Иқболнинг маълум қилишича, барча йўловчилар маҳаллий аҳоли орасидан бўлган. Улар уйга қайтаётган бўлганлар. 

Ҳозирда йўлни тозалаш ва ҳаракатни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Top