00:51 / 25.10.2020
10318

АҚШнинг Озарбойжондаги элчихонаси Бокуда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото: РИА "Новости"

Қайд этилишича, терактлар JW Marriott Absheron меҳмонхонасида ва "Бокунинг бошқа жойларида" амалга оширилиши мумкин.

АҚШнинг Озарбойжондаги элчихонаси ўз фуқаролари ва бошқа хорижликларни Бокуда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

"АҚШнинг Бокудаги элчихонаси Бокуда АҚШ фуқаролари ва хорижликларга қарши ҳужум ва ўғирлаб кетишлар амалга оширилиши тўғрисида ишончли хабарлар олди", - дейилади элчихона хабарида.

Қайд этилишича, терактлар JW Marriott Absheron меҳмонхонасида ва "Бокунинг бошқа жойларида" амалга оширилиши мумкин.

Элчихона фуқароларни ҳушёрликка ва одамлар гавжум жойлардан узоқроқда бўлишга чақирган.

15 октябрда Озарбойжон хавфсизлик хизмати фуқароларни Арманистон махсус хизматлари Боку ва Озарбойжоннинг йирик шаҳарларида терактлар уюштиришни режалаштираётгани тўғрисида  огоҳлантирганди.

Top