12:23 / 27.10.2020
7431

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони йил бошидан буён 108 мингга кўпайган

Пенсия жамғармаси 16 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсия ишларини текшириш натижасида 25 млрд сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилгани ҳақида маълум қилди.

Фото: РИА Новости

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати томонидан тизим бўйича 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Пенсия жамғармасининг 2020 йилни январь-сентябрь ойлари бўйича даромадлар режаси 14 727,5 млрд сўм бўлиб, ижроси 15 267,6 млрд сўмни (шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 135,6 млрд сўмни) ташкил этган ёки ижро белгиланган параметрга нисбатан 103,7 фоизга бажарилган.

2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 785 минг 520 нафарга етиб (йил бошига нисбатан 107 779 нафарга кўпайган), аҳоли сонидаги улуши 11,1 фоизни ташкил қилган (шундан, 3 млн 399 минг 928 нафари пенсия ва 385 минг 592 нафари нафақа олувчилар).

2020 йил январь-сентябрь ойларида 239 минг 216 нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган (шундан, 164,1 минг нафарига ёшга доир пенсия ва 9,3 минг нафарига ёшга доир нафақа тайинланди).

2020 йил 20 апрель ҳолатига кўра, 16 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсия ишларини текшириш натижасида аниқланган 25 млрд сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилган.

Паспорт ва ишончнома амал қилиш муддатлари тугаган 49 мингдан ортиқ фуқародан ҳамда 64 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжат талаб этилмасдан тўловлар 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилган.

Top