20:53 / 07.11.2020
7775

Федерал комиссия АҚШ президенти сайловида сохталаштиришлар аниқланмаганлигини билдирди

Президент Дональд Трамп сайловда сохталаштиришлар бўлганини таъкидлаб келмоқда.

Фото: Reuters

Сайловлар бўйича АҚШ Федерал комиссиясига мамлакатда ўтказилган президент сайловидаги овоз бериш жараёнларида сохталаштиришларга йўл қўйилгани тўғрисида ҳеч қандай далил келиб тушмади. Бу ҳақда комиссия аъзоси Эллен Уайнтрауб маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сайлов ташкил этилиши бўйича жуда кам шикоят келиб тушган.

"Сайловларда сохталаштиришлар бўлгани тўғрисида ҳеч қандай исбот йўқ. Келиб тушган шикоятларга сохталаштиришлар бўйича далиллар илова қилинмаган", - деди Уайнтрауб.  

 Президент Дональд Трамп сайловда сохталаштиришлар бўлганини таъкидлаб келмоқда.

 Жумладан, Трамп Пенсилвания штатида овоз бериш натижалари ноқонуний равишда ўзгартирилган деб ҳисобламоқда.  

 Шунингдек, унинг қайд этишича, кузатувчиларнинг қатор штатларда сайлов участкаларига қўйилмаганлиги сабабли Трампнинг овоз олиш борасидаги етакчилиги йўққа чиққан.

 3 ноябрь куни АҚШда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилди. Унда амалдаги президент республикачи Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден ўзаро рақобат олиб борди.

 Сайловда Байден ғалаба қозониши тобора ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда, чунки у яхшигина устунликка эга.

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top