12:14 / 16.11.2020
14386

Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университети талабасига 2 хонали уй совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябр куни Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган қашқадарёлик ёшлар билан учрашувда Қарши давлат университети талабаси Шоҳида Жўраевага икки хонали уй совға қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талаба президент билан мулоқотда ёшлар, ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифини билдирди. Мазкур таклиф давлат раҳбари томонидан маъқулланди.

– Президентимизнинг янги очилган Ёшлар марказига ташриф буюриб, биз ёшлар билан шахсан ўзлари мулоқот қилишлари чексиз қувонч бағишлади. Йиғилишда ёшлар, ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифи билан чиқдим. Ушбу таклиф Президентга маъқул келди, - деган Шоҳида Жўраева.

Шоҳида Жўраева

Вазирлик хабарида айтилишича, Шоҳида Жўраевага бу йил тавсиянома бўйича давлат гранти асосида университетнинг Хорижий тиллар факултети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналишига ўқишга қабул қилинди. 

Top