14:24 / 03.12.2020
6573

Тошкентда бир ой ичида совуқ қурол билан юрган 500дан ортиқ киши аниқланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жамоат жойларида фуқароларда пичоқ ва бошқа хавфли буюмлар борлигини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижаси ҳақида маълумот берди.

Фото: ИИББ

Қайд этилишича, 5 ноябр кунидан 2 декабргача бўлган давр ичида шаҳар ИИББ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-2- (“Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”) ва 185-3-моддалари (“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши”) бўйича 541та баённомалар расмийлаштирилди. 

Суд 50 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини белгилаган. Қолган шахслар суд органлари томонидан айбдор деб топилиб, жаримага тортилди.

“Ҳурматли фуқаролар! Келишмовчилик ҳолатида пичоқ қўллаш – рақибингиздан устунлигингизнинг кўрсаткичи эмас, аксинча, агар сиз пичоқ қўлласангиз, соғлом фикрлаш қобилиятингиз йўқлигини намойиш этган бўласиз. Бир сўз билан айтганда, заифлигингиз шу даражага етган бўладики, фақат бировга жисмоний шикаст етказибгина баҳсда енгишингиз мумкинлигини намойиш этасиз”, - дейилади ИИББ маълумотида.

Top