20:23 / 04.12.2020
4224

EPSILON (EDC): Газ етказиш қувурлари ишончлилигини ошириш – истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш гаровидир

Республикамиз, жумладан Фарғона водийси истеъмолчиларини газ билан таъминлаш ишончлилигини таъминлаш мақсадида магистрал газ қувурларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Қуйидаги барча майдонлар ва юқори тоғ қисмида бажарилаётган ишлар ноқулай об-ҳаво шароити ва кечаю-кундуз тартибида амалга оширилмоқда:

  • “Оҳонгарон-Пунган” магистрал газ қувурининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 25 км лик қисмида ёнлама қувур ўтказиш (лупинг) ҳамда қувурнинг 338 км дан бошланган, “Янгиер КС-Ширин ГТС” гача бўлган 4,7 км лик масофада газ оқими йўналишини ўзгартиргич (отвод) қурилиши;
  • “Муборак-Зирабулоқ” (БГХ-ТБА), “ДБСТ”, “Келиф-Муборак” ва “БГХ-ТБА-А” газ қувурларининг умумий 25,8 км лик авариявий қисмларини тўлиқ таъмирлаш ишлари.

4 декабр ҳолатига кўра:

  • Тоғ қисмида қувур ётқизишга тайёрланган йўналиш – 9,2 км;
  • Йўналишлар бўйича олиб келинган қувурлар – 34,2 км;
  • Қазилган зовурлар – 12,8 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 18,4 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 10,5 км ни ташкил этди.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ равишда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top