10:43 / 06.12.2020
3186

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясида “Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш” масаласи кўриб чиқилди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, ушбу лавозимга Жўраев Иззатбек Анварович номзоди таклиф этилди.

 Иззатбек Жўраев айни пайтгача Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Top