23:00 / 10.12.2020
3138

Трамп Исроил ва Марокаш дипломатик муносабатлар ўрнатишга келишиб олганини маълум қилди

Аввалроқ Судан, БАА ва Баҳрайн Исроил билан муносабатларни яхшилаганди.

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

Исроил ва Марокаш дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

"Навбатдаги тарихий бурилиш. Бизнинг катта дўстларимиз – Исроил ва Марокаш тўлақонли дипломатик муносабатлар тўғрисида келишиб олди. Яқин Шарқда  тинчликка эришишдаги улкан муваффақият", деб ёзди у Twitter саҳифасида.

АҚШ президенти бошқа тафсилотларни маълум қилмаган.

Трамп 23 октябрда Судан ва Исроил муносабатларни яхшилашга киришганлигини эълон қилганди. 15 сентябрда эса Вашингтонда Исроил БАА ва Баҳрайн билан алоқа ўрнатиш бўйича келишув имзолаганди.

Фаластин мазкур келишувларга қарши чиққан.

Top