20:00 / 16.12.2020
3095

ECOBOX рециркуляторлари: вирусларга қарши ишончли ҳимоя ва ҳаво мусаффолиги гарови

Рециркулятор — вирус ва микроблардан ишончли ҳимоя!

Сиз нафас олаётган хонангизни, ишлайдиган иш жойингизни ҳаводаги турли бактериялардан тозалаб турасизми? Сўнгги вақтларда одамлар орасида тез тарқалаётган турли хил вируслар, томоқ-бурун касалликлари ва шамоллаш, асосан, ҳаводан юқиши ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли, ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигига бефарқ бўлмасдан, зарарли микроорганизм ва ҳар қандай вирусларни парчаловчи замонавий воситалардан фойдаланиш вақти келди.

Пандемия даврида касалликлардан, айниқса, коронавирусдан ҳимояланиш масаласи ниҳоятда муҳим аҳамият касб эта бошлади. Аммо мана шундай пайтда бозорга самараси мавҳум ва функцияси аслида бутунлай бошқа бўлса-да, шу йўналишда тақдим этилган маҳсулотлар ҳам кириб келди. Аслида, вируслардан ҳимояловчи воситалар аниқ ва уларни фарқлай билиш лозим.

ECOBOX рециркуляторлари ана шундай воситалардан бири бўлиб, хонадаги бактерия ва микробларни самарали йўқ қилади.

Қандай қилиб дейсизми?

Рециркулятор махсус парраклари орқали хонадаги зарарли ҳавони корпус ичига тортиб, Полшада ишлаб чиқарилган Philips (озонсиз) ултрафиолет лампалари ёрдамида бактериялар билан зарарланган ҳавони 253,7 нм даражадаги UV-C нурланиши орқали зарарсизлантиради. Юқоридаги жараён касаллик қўзғатувчи микроорганизм ва вирусларни молекуляр даражада парчалашга сабаб бўлади. Тозаланган ҳаво эса юқори туйнук орқали қайта хонага чиқарилади.

Ушбу азонсиз ултрабинафша (UV-C) нурлари бундай қурилма ичида, ёпиқ ҳолатда ёқилгани сабабли одамлар ва жониворлар бор жойларда фойдаланиш мутлақо хавфсиз!

ECOBOX ҳаво рециркуляторлари уй шароитида, иш офисларида ва жамоат жойларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Шунингдек, одамлар тез-тез қатнайдиган касалхоналар, дўконлар, ресторанларга ҳам ушбу аппаратни ўрнатиш мумкин. Ушбу мослама ўзингиз ва яқинларингизни атрофдаги турли вируслардан ҳимоялашда яқиндан ёрдам беради.

ECOBOX рециркулятори ўзида қуйидаги бир қатор фойдали хусусиятларни мужассамлаштирган:

  • Мослама ўзининг UV-C бактерицид лампаси ёрдамида зарарли микроорганизм ва вирусларни самарали ўлдиради ва зарарли микроорганизмлардан ҳимоя қилади.
  • Товуш чиқариш даражаси 45 дб.дан ошмаслиги сабабли рециркулятор деярли шовқинсиз ишлайди.
  • Мосламага ўрнатилган бактерицид лампаларнинг хизмат муддати 8000 соатни ташкил этади.
  • Рециркулятор катта майдонли хоналарни ҳам зарарсизлантира олади. 90 кв/м.дан катта майдонли хоналарни зарарсизлантириш учун 60 ваттли рециркуляторлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
  • Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, мослама тўлиқ хавфсиз бўлиб, мувофиқлик сертификатига эга.
  • Рециркуляторлар ишлаётган вақтда озонли кварцлаш сингари инсонлар саломатлиги учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Муҳим эслатма: Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига мувофиқ, ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ултрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш лозимлиги қайд этилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда одамлар саломатлигини ҳимоя қилишда рециркулятор мосламаси ажойиб танлов бўла олади. Ҳозироқ буюртма беринг. Маҳсулотни бутун республика бўйлаб етказиб бериш бепул.

Телефон: +99899 9961100    +99894 4208855

Сайт: ecobox.uz

Инстаграм: www.instagram.com/ecobox.uz/

Телеграм: t.me/ECOBOX_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top