22:28 / 19.12.2020
4680

Трамп АҚШга қилинган ҳакерлик ҳужуми ортида Хитой турган бўлиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Америка компютер тизимларига уюштирилган ҳакерлик ҳужуми ортида Хитой турган бўлиши мумкинлигини айтди.

Фото: AP Photo/Evan Vucci

"Ҳакерлик ҳужуми ёлғончи ОАВ хабарларида аслидагидан анча бўрттириб кўрсатилмоқда. Мен бундан тўлиқ хабардорман ва барчаси назорат остида", - деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.

 Трамп қатор ОАВнинг ҳужум ортида Россияга ишлайдиган ҳакерлар гуруҳи турганлиги тўғрисидаги хабарларга қўшилмаслигини билдирди.

"Россия, Россия, Россия – бу қандай воқеа содир бўлмасин, севимли қўшиқ, чунки либерал ОАВ бу Хитой бўлиши мумкинлигини (балки удир) муҳокама қилишдан ўлгудек қўрқади", - деб таъкидлади АҚШ президенти.

Аввалроқ ОАВ АҚШдаги ўнлаб ҳукумат идоралари, нодавлат ташкилотлари ва IT-компанияларга киберҳужум уюштирилганлиги тўғрисида хабар қилганди. 

Киберҳужумларни қайтаришда ёрдам берган Microsoft компанияси ҳакерлар 40дан ортиқ ташкилот ва муассасаларга ҳужум қилганлигини билдирди.

Top