19:05 / 19.12.2020
5920

VAR, пенальтилар ва ғалаба. «Ульсан Ҳёндэ» «Персеполис»ни мағлуб этиб, ОЧЛ-2020 ғолибига айланди

Қатар пойтахти Доҳада Осиё Чемпионлар лигаси финали доирасидаги «Персеполис» ва «Ульсан Ҳёндэ» учрашуви ниҳоясига етди.

Ғарб ва шарқ минтақасидан финалгача етиб келган Эрон ва Жанубий Корея клублари ўртасидаги ўйинда форслар ҳисобни очишди. Меҳди Абдунинг бўлим якунидаги голи «Персеполис»ни танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқаётгандек эди, аммо 45+4-дақиқада бош ҳакам VAR орқали форслар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Тўпга яқинлашган бразилиялик Жуниор Негао зарбада адашган бўлса, қайтган тўпни дарвозага киритиб мувозанатни тиклади – 1:1.

Учрашувнинг 55-дақиқасида яна VAR тизими ишга тушди ва тўп эронликлар ҳимоячисининг қўлига теккани тасдиқлади. Иккинчи пенальтини ҳам Негао голга айлантириб, якунда «Ульсан Ҳёндэ»га 2020 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ғолиблигини келтирди – 1:2.

Ушбу ғалаба «Ульсан Ҳёндэ» тарихидаги иккинчи Осиё Чемпионлар лигаси ғолиблигидир. Ушбу жамоа 2012 йилда ҳам ОЧЛ бош совринига эга чиққан эди.

19 декабрь (шанба)
ОЧЛ. Финал. Қатар
«Персеполис» - «Ульсан Ҳёндэ» - 1:2
Голлар
: Меҳди Абду Қара 45+1 – Жуниор Негао 45+4 пенальтидан, 55 пенальтидан.

Top