16:01 / 23.12.2020
5023

Оливье Норман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Сув ресурслари соҳасидаги хорижий эксперт Оливье Норман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур соҳада халқаро тажрибага эга бўлган эксперт сифатида Оливье Норман давлат ижтимоий буюртмалари асосида қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, уларни амалга ошириш ҳамда натижадорлигини мониторинг қилиш масалаларида вазирлик масъул ходимларига кўмаклашади.

Айни пайтда Оливье Норман ушбу масалаларда вазирлик ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритади.

Top