02:17 / 25.12.2020
12394

Brexit бўйича келишув имзоланганидан сўнг Шотландия етакчиси мустақилликка эришиш вақти келганини айтди

Яқинда ўтказилган сўровлар Шотландиянинг аксарият аҳолиси мустақилликни ёқлашини кўрсатди. 2014 йилда бўлиб ўтган референдумда аҳолининг 55 фоизи Британиядан ажралиб чиқишга қарши овоз берганди.

Фото: EPA

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен Лондон ва Брюссел Brexit бўйича келишувга эришгани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди. У ўзининг Twitter саҳифасида Шотландия мустақил бўлиши кераклигини ёзди.

"Бекорчи гаплар бошланишидан олдин Brexit шотландлар иродасига қарши бўлиб ўтаётганини айтиш лозим. Brexit биздан олган нарсанинг ўрнини қачондир қоплай оладиган бирорта ҳам келишув йўқ. Биз учун Европанинг мустақил миллати сифатида ўз келажагимизни белгилаш вақти келди", - деб таъкидлади у.

24 декабр куни ЕИ ва Буюк Британия Brexit’дан кейинги муносабатлар тўғрисида келишувга эришилгани маълум қилинди.

“Биз ниҳоят келишувга эришдик. Бу узоқ ва нотекис йўл бўлди, бироқ биз энди яхши келишувни тақдим қила оламиз”, деб айтган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Яқинда ўтказилган сўровлар Шотландиянинг аксарият аҳолиси мустақилликни ёқлашини кўрсатди. Шу билан бирга, 2014 йилда бўлиб ўтган референдумда аҳолининг 55 фоизи Британиядан ажралиб чиқишга қарши овоз берганди.

2020 йил охирида Brexit бўйича ўтиш даври ўз ниҳоясига етади ва Британия 2021 йил 1 январда Европа иттифоқидан чиқиш жараёнини якунлайди.

Top