14:55 / 29.12.2020
12211

Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган транспорт йўлагини барпо этиш бошланди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга оширишда аҳамият бериладиган устувор вазифалар ҳақида гапирди.

Президентнинг маълум қилишича, келаси йилда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади ҳамда ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шерикчилик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқалар мустаҳкамланади.

Бундан ташқари, президент Афғонистондаги вазият барқарорлашуви ва тинчлик ўрнатилиши йўлида Ўзбекистон амалий ёрдам беришда давом этишини маълум қилди.

«Биз қўшни Афғонистон заминида тинчлик ўрнатилишига қатъий ишонамиз ва бу эзгу йўлда амалий ёрдамни бундан кейин ҳам аямаймиз.

Афғон муаммосини ҳал этишга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга Тошкент Халқаро конференцияси ҳам мустаҳкам пойдевор яратди, десак, муболаға бўлмайди.

Ҳозирги кунда Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида дастлабки амалий қадамларни ташладик. Бу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши бутун минтақамизда барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашга беқиёс хизмат қилади», деди президент Шавкат Мирзиёев.

Top