10:42 / 06.01.2021
22220

Қарши шаҳридаги уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 6 январь куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида айтилишича, ҳодиса оқибатида бинонинг деворлари қулаган. 

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top