09:05 / 11.01.2021
6057

АҚШ ва Саудия Арабистони Эронга қарши туриш учун ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди 

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Энтони Тата ва Саудия Арабистони мудофаа вазири ўринбосари Холид бин Салмон Ол Сауд Ар-Риёддаги учрашувда Эронга қарши туриш учун ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини кенгайтиришга келишиб олди.   

“Томонлар АҚШ-Саудия Арабистони мудофаа муносабатларини чуқурлаштиришга келишиб олди ҳамда ҳудудий тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун мудофаа ҳамкорлигини илгари суриш ва мустаҳкамлаш йўлларини ўрганишди”, деб маълум қилинган Пентагонда. 

Томонлар шу мақсадда ҳамкорликнинг янги ва мавжуд йўналишларини мустаҳкамловчи мудофаа ҳамкорлиги режасини имзолашган. 

“Тата АҚШ ва Саудия Арабистонининг Эрон томонидан билдирилаётган таҳдидлар ортидаги мудофаа ҳамкорлиги кучини таъкидлаб ўтди. У подшоҳликка АҚШ қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун жавобгарликни бўлишишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди”, деб қўшимча қилинган хабарда. 

Шунингдек, АҚШ мудофаа вазири яманлик ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига ҳужумлари давом этаётганидан хавотир билдирган.  

Top