21:51 / 12.01.2021
43664

Каттақўрғонда бир оиланинг ёппа заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч фарзанд нобуд бўлди

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Гўзал» МФЙ, Қозоқовул қишлоғида бир оиланинг беш нафар аъзоси келиб чиқиши номаълум бўлган заҳарланиш оқибатида жабрланган, оиланинг уч фарзанди вафот этган. 

Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, номаълум этиологияли заҳарланиш билан зарарланган оиланинг вояга етмаган уч нафар аъзоси — икки нафар қиз, бир нафар ўғил бола воқеа содир бўлган пайтда вафот этган. Оила бошлиқларининг аҳволи эса оғир.

Вафот этган фарзандлар С.П. (ўғил бола, 8 ёш), М.П. (қиз бола, 4 ёш), Ш.П. (қиз бола, 2 ёшга тўлмаган). Оғир аҳволда қолаётган оила бошлиғи Д.Ж. 34 ёшда, оила бекаси С.Ж. 28 ёшда. 

Қайд этилишича, ҳозирда тегишли органлар томонидан ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Барча тафсилотлар очиқлангач, қўшимча маълумотлар берилади.

Top