14:48 / 18.01.2021
2285

Австралия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат чегараси йил охиригача очилмаслиги мумкин деб ҳисобламоқда

 Мамлакатда вакцинация феврал охирларида бошланади.

Фото: Getty Images

Австралия соғлиқни сақлаш вазири Брендан Мерфи аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режадагидек суръатларда ўтса ҳам мамлакат чегаралари йил охиригача тўлиқ очилмаслигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Мерфи 2020 йил мартда чегараларни тўлиқ ёпиш ташаббуси билан чиққанди. У ҳозирда аҳолининг аксарият қисми коронавирусга қарши эмланиши ҳам вирус тарқалишини тўхтата олмайди деб ҳисобламоқда.

Унинг фикрича, мамлакатда трансчегаравий сафарларга нисбатан қўйилган чекловларнинг катта қисми йил охиригача сақланиб қолади, хориждан Австралияга қайтмоқчи бўлган мамлакат фуқаролари эса икки ҳафталик карантин бўлиш талабига яна қанчадир муддат бўйсунишларига тўғри келади. 

Январ бошларида Австралиянинг Qantas авиакомпанияси 2021 йил июлдан бошланадиган рейсларига чипта сотишни бошлаганди. 

 Мамлакатда вакцинация феврал охирларида бошланади.

Worldometers сайтининг маълумотларига кўра, Австралияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 28,7 мингта ҳолат қайд этилган, 900дан ортиқ киши вафот этган.

Top