19:42 / 01.02.2021
2613

Италиянинг аксарият ҳудудларида коронавирус сабабли киритилган чекловлар юмшатилди

Чеклов чоралари юмшатилиши доирасида бар ва ресторанларга иш бошлашга рухсат берилди. Улар маҳаллий вақт билан соат 18:00гача хизмат кўрсатиши мумкин. Музей ва архитектура объектлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

Фото: Guglielmo Mangiapane/Reuters

Италиянинг аксарият ҳудудларида коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун жорий этилган чеклов чоралари қисман бекор қилинди.

Гап хавф даражаси "тўқ сариқ"дан "сариқ"қа туширилган, яъни коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланган 16 регион хусусида бормоқда. Улар орасида Римни ўз ичига олган Лацио ва Милан жойлашган Ломбардия регионлари бор.

Чеклов чоралари юмшатилиши доирасида бар ва ресторанларга иш бошлашга рухсат берилди. Улар маҳаллий вақт билан соат 18:00гача хизмат кўрсатиши мумкин. Музей ва архитектура объектлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

Ватиканда ҳам душанбадан қарийб 90 кундан буён ишламаётган музейлар ва Сикстин капелласи очилади. 

 Шу билан бирга, Апулия, Сардиния, Сицилия, Умбрия ва Болцано областлари "тўқ сариқ ҳудудлар" деб эътироф этилган.  

 Италияда пандемия давомида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2,5 миллиондан ошган, 88,5 мингга яқин киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top