10:24 / 10.02.2021
2532

Тошкентда автобуслар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони тўрт баробар кaмайди - «Тошшаҳартрансхизмат»

Тошкент шаҳрида сўнгги ўн йил ичида жамоат транспорти (автобус) иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари тўрт баробарга камайган. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, охирги 10 йил давомида (2011-2020 йиллар) "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти таркибидаги автобус саройларининг ҳайдовчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 76 фоизга, вафот этганлар сони 57 фоизга ва жароҳатланганлар сони 76 фоизга камайган. 

2011 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сони 74тани ташкил қилган, вафот этганлар - 7 нафар, жароҳат олганлар - 83 нафар. 2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сони 18тани ташкил этган, вафот этганлар - 3 нафар, жароҳат олганлар - 20 нафар.

Маълум қилинишича, 2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сони 2019 йилга нисбатан 26 фоизга, вафот этганлар сони эса 60 фоизга камайган.

Top