20:00 / 18.02.2021
3874

Serene – Ўзбекистонда атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш ғоясини тарғиб қилувчи холдинглардан биридир

Serene Group – фармацевтика холдинги бўлиб, жаҳон стандартидаги тиббий маҳсулотларни арзон нархларда етказиб беради. Қисқа вақт ичида уларнинг шуъба корхонаси Serene Pharm Ўзбекистондаги ТОП-10 фармацевтика компаниялари қаторига киришга улгурди.

Халқаро сифатли дори-дармонлар билан арзон нархларда таъминлаш учун 2019 йилда Серене компанияси Ўзбекистонда Serene Healthcare ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этди.

Serene Group'нинг тарихи

Дунё миқёсидаги бренд дори воситаларини Ўзбекистонда тарқатиш билан шуғулланадиган фармацевтика компанияси — Serene Pharma холдингни яратишдаги дастлабки компания бўлди.

Унга 2012 йилда жаноб Сатиш Виджайварги томонидан асос солинган бўлиб, у бугунги кунда Ўзбекистон бозорида 14 йилдан ортиқ тажрибага ва умуман Ҳиндистон ва чет эл фармацевтика саноатида 25 йиллик тажрибага эга.

Серене компаниясининг Ҳиндистон ва АҚШнинг етакчи компаниялари билан стратегик шериклиги ҳам қисқа вақт ичида катта натижаларга эришишига сабабчи бўлди. Шундай қилиб, саккиз йиллик иш фаолияти давомида компания ўсди ва Ўзбекистондаги ТОП-10 фармацевтика компаниялари қаторидан ўрин эгаллашга сазовор бўлди.

Иқтибос

«Serene» номи компания учун шунчаки танланмаган. Буни компания асосчиси Сатиш Виджайварги қуйидагича изоҳлайди:

«Serene (бу инглиз тилида тинчлик ва осойишталикни англатади), номидан кўриниб турибдики, бахт фалсафасига ишонади. Serene'да биз ҳар қандай муаммони хотиржам идрок ва инновацион ёндашув билан ҳал қилишга ишонамиз. Меҳнат маданиятини шу тарзда йўлга қўйиш бизга катта мамнуният тақдим этади».

Serene Pharma ҳақида

Serene Pharma компанияси Ўзбекистонда темир сахарозасининг мажмуавий тушунчаси ва озуқавий инфузия концепциясини жорий этишда пионер бўлган. Бугунги кунда parenteral infuzion, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва гинекологик тиббиёт терапевтик сегментида етакчи компаниялар қаторига киради. Шунингдек, компания гипертония, диабет, гинекологик патологиялар, онкология, аллергология, оғриқни камайтириш ва антибактериал соғлиқни сақлаш сегментларини даволашда муҳим мавқега эгадир.

Serene Pharma компанияси Ўзбекистондаги энг яхши 10 та компаниялар қаторига киради ҳамда шифокорлар ва дорихоналар билан мустаҳкам алоқаларга эга. Айни пайтда 5000 дан ортиқ шифокорлар Serene Pharma томонидан тарқатиладиган маҳсулотлардан фойдаланадилар. Айни пайтда компанияда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги 6500 дан ортиқ дорихоналарга маҳсулот етказиб берадиган 6 та омборхона мавжуд.

Serene Healthcare ҳақида

Компаниянинг вазифасига амал қилиш ва жаҳон андозалари даражасидаги маҳсулотларни арзон нархларда таъминлаш учун 2019 йилда Тошкентда Serene Healthcare фармацевтика ишлаб чиқариш заводи қурилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун курашиш масаласи бутун дунёда энг муҳим масалалардан биридир. Serene Healthcare заводи ҳам ушбу ғояни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва унинг ривожланишига ҳисса қўшишга интилади.

Ушбу тўлқинда кўплаб глобал компаниялар аста-секин кўпроқ онгли истеъмол ва ишлаб чиқаришга ўтмоқдалар. Ушбу корхоналарнинг атрофдаги аҳолига ва умуман олганда табиатга таъсири минималлаштирилмоқда.

Serene Healthcare — бу Serene Group холдинги таркибидаги ёш фармацевтика ишлаб чиқарувчи компания. GMP (Good manufacturing practice) тамойили асосида иш олиб боради. Ичимлик суви қайта тикланмайдиган манба бўлгани учун, Serene Healthcare фабрикасида чиқинди сувларни тозалаш ва қайта ишлаш иншоотларини ишламоқда.

Яқин келажакда холдинг ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

  • 2021 йил охирига келиб 25 дан ортиқ янги Serene Healthcare маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
  • 2023 йилга келиб Ўзбекистондаги ТОП-3 фармацевтика компаниялари қаторига кириш.
  • Асл ва инновацион маҳсулотларни тақдим этишда давом этиш ва Марказий Осиё бозоридаги иштирок фоизини ошириш.
  • Марказий Осиёдаги энг машҳур инъекция ишлаб чиқарувчиси бўлиш.
  • Марказий Осиёда етакчи фармацевтика етказувчи компанияси бўлиш.
  • Ҳамкорлик

Холдинг кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган ҳамда ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлади. Агар сиз Serene Group холдингининг ҳамкори бўлишни истасангиз, ҳаволани босиб, вакиллар билан боғланишингиз мумкин.

Сайт: serenepharma.com

Instagram: @serene_group_

Facebook: fb.com/Serene-Group-

Telegram: Serene Group

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top