20:00 / 02.03.2021
6510

Кўп тармоқли ишлаб чиқариш, қурилиш ва ижтимоий лойиҳалар. ZARAFSHAN GOLDEN GROUP – ҳаётнинг янги сифати

Навоий вилояти ҳақида тасаввурни ўзгартириш пайти келди. Ушбу вилоятта сўнгги йиллар катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Ушбу ўзгаришларда Zarafshan Golden Group концернининг ўрни алоҳида. Улкан саноат зоналари, замонавий уй-жойлар, инновацион иссиқхоналар, тўқимачилик фабрикалари, меҳмонхона ва ресторанлар буларнинг бари 25 йил олдин 6 кишилик таркиб билан ташкил этилган компаниянинг ҳозирги кундаги кўп тармоқли фаолиятидир.

Унинг таркибига турли ишлаб чиқариш корхоналари бирлашган. Компаниянинг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш бўлиб, корхона томонидан 2020 йил ўтган йилга нисбатан 301 та кўпроқ турар-жой мажмуасини фойдаланишга топширган.

Ҳозирда компанияда 2000 дан ортиқ ўзбекистонликлар меҳнат қилади, шундан 1000 нафар доимий ишчилар бўлса, 1000 дан ортиқ мавсумий ва субпудрат корхоналари ишчилардир.

Қуйида Zarafshan Golden Group'нинг асосий фаолият йўналишлари билан танишамиз

Тош майдалаш заводи Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилган, заводда 100 га яқин ишчилар фаолият юритишади. Қайта ишланган тоғ минераллари йилига 140 минг метр кубни ташкил этади.

Маҳсулотлар асосан корхонанинг ишлаб чиқариш, қурилишга бўлган эҳтиёжларига ва вилоят корхоналарига етказилиб берилади. Эътиборга лойиқ томони, компания ишчиларининг ойлик маоши ўртача маош бир ярим миллион бўлса, энг юқориси 5-6 миллион сўмдан иборат.

Оҳак ишлаб чиқариш заводи Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилган, ходимлар сони 60 кишини ташкил этади. Zarafshan Golden Group компанияси Ўзбекистонда газ танқислигини инобатга олиб, оҳак тошларни кўмир билан пишириш технологиясини жорий қилган. Бу технологияни Ўзбекистонда ягона десак ҳам муболаға бўлмайди. Йиллик қуввати 31 000 тоннани ташкил этадиган завод, маҳсулотлари асосан маҳаллий бозорларга, корхонанинг қурилиш объектларига ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилинади.

Газобетон ва темирбетон “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудуддан иккита йирик “Газобетон ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестиция мажбуриятларни бажариш шартлари билан жами 5,5 гектар ер майдони бино ва иншоотлари билан “ноль” қийматда ажратиб берилган. Жами лойиҳа қиймати қарийиб 12 млн АҚШ доллари (4 млн АҚШ доллари миқдорида жамият маблағлари) миқдоридаги иккита йирик инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадида Хитой, Россия, Италия, Испания ва Туркия давлатларидан замонавий технологиялар олиб келинган. Испания технологияси асосида 400.000 м² юз хил турдаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган завод фойдаланишга топширилган бўлса, йилига 150.000 м² тайёр газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган завод яқин кунларда фойдаланишга топширилиши натижасида 250 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилмоқда.

Зарафшон шаҳрида жойлашган ғишт заводи. 2008 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда заводда 160 нафар ишчи меҳнат қилади. Йиллик қуввати 10 млн донани ташкил қилувчи завод оловга чидамли ғиштлари билан ҳам бозорда ўз ўрнига эга. 2020 йил якунидан маҳсулотлар Қозоғистон Республикасига экспорт қилинмоқда.

Тузни қайта ишлаш заводи. Зарафшон шаҳрида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва йиллик қуввати 42.000 тоннани ташкил қилувчи мазкур заводда бугунги кунда 35 нафар ходимлар фаолият юритиб, йодланган ош тузи ва саноат корхоналари учун техник туз етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, компания таркибида мебел ишлаб чиқариш, пластик эшик ва ромлар ишлаб ясаш, турли хил қурилиш қоришмалари ишлаб тайёрлаш цехлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, уларда 30 кишидан ортиқ ходимлар меҳнат қилишади.

“Коинот”даги “нафас”

Туркиянинг Varnet Glasshouse Systems компанияси билан ҳамкорликда Кармана тумани, Малик Работ қўрғони ҳудудида Голландия ва Туркия технологиялари асосида гидропоника усули билан помидор, бодринг, булғор қалампири етиштиришга мўлжалланган замонавий иссиқхона мажмуаси барпо этилмоқда. Унинг бир қисми ҳозирда ишга туширилган. Шишали иссиқхонанинг умумий майдони 6,52 гектар бўлиб, шундан иссиқхона 6,27 гектарга, хизмат кўрсатиш иншоотлари майдони эса 0,25 гектарга тенг.

Мазкур лойиҳа қиймати қарийб 7 млн 125 минг долларни этади. Лойиҳага 5 млн 500 минг АҚШ доллари миқдорида банк кредити ажратилган. “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудуддан иккита йирик лойиҳани амалга ошириш учун инвестеция мажбуриятларни бажариш шартлари билан жами 5,5 гектар ер майдони бино ва иншоотлари билан “ноль” қийматда ажратиб берилди. Жами қиймати қарийб 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги иккита йирик инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадида Хитой, Россия, Италия, Испания ва Туркия давлатларидан энг замонавий технологиялар олиб келинмоқда.

“Ақлли уй” ёҳуд “ZARAFSHAN CITY”

Тошкент шаҳридаги “Zarafshan city” бизнес мажмуаси – ўзгача дизайн ва замонавий қулайликлар...

Zarafshan City'нинг умумий майдони 10600 квадрат метрни, қурилишнинг умумий майдони эса 66.350 квадрат метрни ташкил қилади. Яшаш уйлари «А» ва «В» блокларига бўлинган. Ушбу блокларда 264 хонадон қурилади. Хонадонлар Европа стандарти бўйича лойиҳалаштирилган. Меҳмонхона хоналари Standart, Double Suite, Lux, Delux Room ва Premium даражаларига бўлиниши назарда тутилган. Меҳмонхонада ресторанлар, фитнес клуб, туркча ҳаммом, SPA-салон ва бассейн бўлади. Меҳмонхона лоббисида эса таниқли брендлар бутиклари бўлиши режалаштирилган. Буларнинг барчасидан фақатгина хорижий меҳмонлар эмас, балки маҳаллий аҳоли ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, бизнес марказнинг 15-18 қаватларида майдони 74 квадрат метрдан 1500 квадрат метргача бўлган офис учун жойлар бўлади. Бундан ташқари, Zarafshan City мажмуасида 400 машинани ўзига сиғдира оладиган 7000 квадрат метрли ер ости автотураргоҳи жойлашади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда ҳар бир деталь ва ҳар бир яшаш метрига эътибор қаратилган. Бу ерда ҳозирнинг ўзида уй ёки офис учун жой сотиб олишни истаганлар келажак учун яхши пойдеворга эга бўлишади. Чунки харид қилинган ҳар бир жойга исталган ўзгартиришни киритиш имкони бор.

Энг асосийси Zarafshan City мажмуаси бу тажрибали ва юқори малакали муҳандислар бошчилигида қурилаётган премиум даражадаги уйлардир.

Нафақат бизнес

Zarafshan Golden Group компанияси бизнес билан биргаликда ижтимоий соҳага ҳам катта эътибор қаратиб келади. Хусусан, 100 дан ортиқ маҳкумлар иш билан таъминланиб, қайта тарбиялашга ҳисса қўшилмоқда. Шу билан бир қаторда улар меҳнат қилиб қўшимча даромад топишига имкон яратилган.

Компания кластер тизимида фаолият юритади, турар-жой қурилишида хом-ашёдан тортиб, қурилиш материалларигача корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилади. Бу жараёнда кўплаб фуқаролар иш билан таъминланади. Асосий эътибор «темир дафтар» ва «ёшлар дафтари»га қаратилади. Эҳтиёжмандларни иш билан таъминлаш компания учун муҳим аҳамиятга эга.

Чўлдаги бахт

Zarafshan Golden Group томонидан яна бир катта ижтимоий лойиҳа режалаштирилган. Шаҳардан ташқарида компанияга тегишли 100 гектарлик майдон бўлиб, тупроқ ости гил билан қоплангани боис деҳқончилик юритишга яроқсиз ҳисобланади. Яқин вақтлар ичида бу ерда «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»даги фуқаролар учун уй-жой ва иссиқхона қуриш режалаштирилган.

Қандай қилиб дейсизми? «Zarafshan Golden group»дагилар бунинг йўлини топишган. Ҳар бир уй олдида 10 сотихли ойнали иссиқхона қурилади ва гидропоника усулида помидор, бодринг ва бошқа экинлар етиштириш хонадон эгаларига ўргатилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top