09:04 / 03.03.2021
6241

Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

Фото: KUN.UZ

 Uzbekistan Airways АЖ 2021 йил 20-22 март кунлари Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларига чегирмалар эълон қилди.

Авиакомпания хабарига кўра, чегирмалар қуйидагича кўриниш олган:

  • индивидуал йўловчилар учун - 30 фоиз;
  • сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари талабалари, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизимидаги махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40 фоиз;
  • оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин, уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун - 50 фоиз;
  • нафақахўрлар учун - 50 фоиз;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун - 50 фоиз;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50 фоиз;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50 фоиз;
  • Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50 фоиз.
Top