20:41 / 05.03.2021
6029

Прописка тизимига киритилган ўзгартиришлардан кейин 80 мингдан ортиқ киши Тошкентда доимий рўйхатдан ўтган

2020 йил 22 апрелдаги президент фармони қабул қилинганидан сўнг, 102 минг 250 нафар фуқаро пойтахт ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган.

4 март куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар олдини олишга оид 2020 йилги ахбороти дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Унда иштирок этган ички ишлар вазирининг ўринбосари Азиз Икромов прописка тизими ислоҳ қилинганидан кейинги рақамларни маълум қилди.

Қабул қилинган иккита қонун ва битта президент фармони билан пойтахт минтақаси – Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишда доимий прописка талабининг бекор қилиниши минглаб фуқароларнинг доимий пропискага эга бўлишига сабаб бўлгани айтиб ўтилди. Хусусан, «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинган сана – 2020 йил 22 апрелдан кейин жами 102 минг 250 нафар, шундан Тошкент шаҳрида 84 минг 190 нафар ва Тошкент вилоятида 18 минг 60 нафар фуқаролар доимий рўйхатга олинган. 

Top