00:31 / 12.03.2021
8426

Шуҳратбек Абдураҳмонов: «Андижон вилояти 2020 йилда Қирғизистон билан 270 миллион долларлик маҳсулот айрибошлаган»

11 март куни президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида ўтказилган музокаралар якунида имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Маросим якунида Баткен вилояти ҳукумати вакили Омурбек Суваналиев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар ОАВ вакилларига интервью берди.

«Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мумкин, бу бизнинг қўлимиздан келади. Икки томонлама ҳамкорликни кучайтираётган президентларимизга раҳмат», деди Омурбек Суваналиев.

«Андижон вилоятининг ўзи 2020 йилда Қирғизистон билан 270 миллион долларлик маҳсулот айрибошлаган. Пандемияга қарамай, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп. Давлатимиз раҳбари бу рақамни икки баробар ошириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун барча имкониятларимиз бор», деди Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Top