10:16 / 12.03.2021
10298

Туркия томонидан қўйилган тақиқни бекор қилиш баҳонасида содир этилган фирибгарликлар фош бўлди - Тергов департаменти

2021 йилнинг 31 январь куни фуқаро Н.Р.нинг аризаси юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу куни соат 14:00ларда Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонлардан бирида Туркия фуқароси У.Ж. ва унинг танишлари, Ўзбекистон фуқаролари 23 ёшли М.П., 36 ёшли Д.Э., 25 ёшли З.Н. шартли мижоз сифатида жалб қилинган Н.Р.га уни Туркиядаги ширкат орқали 4 200 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишларини маълум қилиб, дастлабки тўлов сифатида 2 000 АҚШ доллар пул маблағларини олган вақтида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ижтимоий тармоқларда У.Ж. ва М.П. ширкат орқали Туркия томонидан қўйилган тақиқни бекор қилиш, чет эл давлатларига ишга юбориши ҳақида ижтимоий тармоқларга эълон жойлаштириб, Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролардан алдов йўли билан жами 6 000 АҚШ доллар пул маблағлари олганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.

Top