16:54 / 17.03.2021
8419

EPSILON (EDC): Айзоват-11 янги қидирув қудуғидан чиқарилаётган газнинг кунлик ҳажми 1 млн куб метрни ташкил этди

Бугун, 17 март куни Айзоват-11 қудуғида бурғилаш ишлари якунлангач, очиқ стволда 1 млн куб.м кунлик ҳажмда саноат даражасидаги газ оқими олинди.

Чиқарилаётган газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш мақсадида қудуқ 18 март куни газ узатиш тизимига уланади. Барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология талаблари ҳамда экология меъёрларига амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top