14:19 / 17.03.2021
7619

Наманганда майитни «морг»дан чиқариб бериш учун пул талаб қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг очиқ суд мажлисида Санитария-эпидемиология осойишталик маркази шаҳар бўлимида врач ёрдамчиси бўлган ўрта тиббиёт ходими А.П.нинг иши кўриб чиқилди. 

“Замон” кўрсатувида хабар қилинишича, А.П. пандемия вақтида коронавирусга чалиниб вафот этган фуқаро майитини “морг"дан чиқариб, жаноза ишларини ўтказиб бериш учун марҳумнинг яқинларидан пул талаб қилган. Ушбу ҳолат бўйича марҳумнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. 

Хабарда айтилишича, 2 млн сўм пулларни олаётган А.П. гувоҳлар иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноий иш қўзғатилган. 

Наманган шаҳар суди қарори билан А.П.га 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Top