08:16 / 20.03.2021
2312

Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди

Амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлиб турган Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигидаги делегация вилоят ҳокими билан учрашувдан сўнг вилоятдаги йирик замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Хайрулло Бозоров, вилоят сектор раҳбарлари, иқтисодий ва инвестицион соҳалар масъуллари қирғизистонликларга ҳамроҳлик қилган.

Қайд этилишича, меҳмонлар Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечиришган. 

Норин вилояти вакиллари Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятида бўлиб, ишлаб чиқарилаётган халқаро стандартларга мос шиша ва ойна маҳсулотлари билан танишишган, лойиҳа қиймати 70 миллион доллар бўлган ва ишга тушиш арафасида бўлган янги лист ойнаси ишлаб чиқариш линиясини ўрганишди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Тошлоқ туманида жойлашган “Диамонд Фрутс” МЧЖ лимончилик комплекси, Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази”,  “Golden Valley Fasteners” болт, гайка ва бурама мих ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишган. 

Аввалроқ Фарғона вилояти делегацияси Қирғизистоннинг Боткент вилоятига амалий ташриф билан боргани ҳақида маълумот берган эдик.

Top