09:41 / 21.03.2021
39762

Талабалари Россияга кириши мумкин бўлган хорижий давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ

Россияга фақат эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар киришлари мумкинлиги маълум қилинган. Мамлакат ичида эпидемиологик вазият барқарорлашганига қарамай, Россиядаги хорижлик талабалар сони бўйича етакчилардан бири бўлган Ўзбекистонга рухсат йўқ.

Фото: Сергей Пятаков / РИА Новости

Россия ҳукумати хорижлик талабаларнинг кундузги шаклда ўқиш учун мамлакатга киришига рухсат берувчи фармойишни тасдиқлаган эди.

16 мартда имзоланган ҳужжатга кўра, Россияга барча хорижлик талабалар эмас, балки фақат эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар киришлари мумкин.

Россияга талабалари ўқишга қайтиш учун рухсат берилган мамлакатлар:

Арманистон, БАА, Беларус, Вьетнам, Греция, Жанубий Корея, Куба, Малдив ороллари, Миср, Озарбойжон, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финландия, Швейцария, Эфиопия, Япония, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон.

Рухсат берилган мамлакатлар ичида эпидемиологик вазият бирмунча ўнгланган Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон йўқ.

2019 йилда Россия таълим ва фан вазирлиги хорижий талабалар бўйича етакчи давлатларни эълон қилган эди. Энг кўп талаба Қозоғистондан (65,6 минг талаба), иккинчи ўринда — Туркманистон (27,4 минг), учинчи ўринда — Ўзбекистон (25,7 минг). Россияда 250 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top