09:50 / 24.03.2021
1746

Фарғона вилоятида ногиронлиги бор фуқаролар ва кам таъминланган ёлғиз оналарга янги уй-жойлар топширилди

Наврўз байрами арафасида Фарғона вилоятида 55 нафар ногиронлиги бор бўлган фуқаро ва 32 нафар кам таъминланган ёлғиз оналарга янги уй-жой топширилди.

Фарғона вилояти Халқ қабулхонасининг Kun.uz'га маълум қилишича, Фарғона туманида 62 та, Олтиариқ туманида 25 та янги намунавий лойиҳада қуриб битказилган арзон уй-жойлар ногиронлиги бор кам таъминланган ёлғиз аёлларга Наврўз байрами арафасида топширилган.

Таъкидланишича, вилоятда ўтган 2020 йилда 235 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож фуқароларни уй-жойлар билан таъминлаш учун уларга имтиёз асосида дастлабки бадаллар тўлаб берилган.

Маълум қилинишича, Халқ қабулхонасига мурожаат қилган уй-жойга муҳтож, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган 93 нафар фуқарога уй-жойлар бошланғич бадал тўловлари учун махсус фонд ҳисобидан 1 млрд 333 минг сўм маблағ йўналтирилган.

Top