19:00 / 26.03.2021
6456
Реклама

RWS Optimum'нинг янгиланиши: Компаниянинг янги эгаси ва 25 миллион доллар қийматидаги хорижий инвестиция

Фото: RWS Optimum

Шпаллар ишлаб чиқарувчи RWS Optimum иш фаолиятини қайта бошлади ва эндиликда темир йўл соҳасини ривожлантиришда фаол иштирок этишни режалаштирмоқда.

RWS Optimum МЧЖ Ўзбекистондаги темир бетон шпаллар ишлаб чиқариш бўйича йирик ва етук компания ҳисобланар эди. Яқинда завод БАА йирик компанияси томонидан сотиб олинди. Худди шу компания 2021 йилда RWS Optimum модернизацияси ва ривожи учун 25 миллион АҚШ доллари қийматида инвестиция киритишни режалаштиряпти.

Шпаллар ишлаб чиқаришда Pandrol маҳкамлаш типидан фойдаланилиши компаниянинг асосий ва шубҳасиз афзаллиги ҳисобланади. У рельсни болтсиз усулда маҳкамлашни кўзда тутади. Маҳкамлашнинг бундай тури темир йўлларни комплектация қилиш, жойлаштириш ва ўрнатиш бўйича қўшимча ишга эҳтиёж қолдирмайди. Маҳкамлашнинг бундай тизими темир йўллар комплектацияси, уларни жойлаштириш ва ўрнатиш бўйича қўшимча ишларга зарурат қолдирмайди.

Замонавий Pandrol маҳкамлаш турини қўллаган ҳолда йиғилган темир йўл линиялари келажакда ушбу йўлларни эксплуатация қилишда маблағни тежаш имконини беради.

RWS Optimum'нинг кўп йиллик тажрибаси ва у томонидан ишлаб чиқарилган шпаллар сифати компанияга тез юрар темир йўллари - «Тошкент-Самарқанд» ва «Хайратон — Мозори-Шариф» каби аҳамиятли инфратузилма лойиҳалари қурилишида иштирок этиш имконини берди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда компания ўзини масъулиятли ва ишончли ҳамкор сифатида намойиш этди.

Инвестиция жалб этилиши компанияга корхона негизида саноат кластерига асос солиш, заводнинг темир йўл шпалларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини янгилаш, цемент силлиқлаш станциясини қуриш ва автоклав газбетон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Ходимларга инвестиция киритиш

Завод фаолиятининг тикланиши 350 нафар кишига иш ўрни яратишга ҳисса қўшди. Келажакда компания нафақат мазкур соҳа мутахассислари, балки Ўзбекистон ёшларини жалб этган ҳолда ходимлар штатини кенгайтиришни мақсад қилган. Бу эса мамлакатдаги ёшлар бандлиги даражасини ошириш имконини беради.

RWS Optimum ходимларининг бир қисмини малака ошириш учун Евроиттифоқ мамлакатларининг илғор корхоналарига малака ошириш учун юборишни режалаштирган. Бундан ташқари, RWS Optimum ходимларни ўқитиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришда “Кайдзен” тизимини татбиқ этишни мақсад қилган. Ходимларни ривожлантириш ва штатни кенгайтиришга бу каби ёндашиш нафақат завод самарадорлигини оширади, балки давлат бюджетига солиқ тўловлари миқдорини сезиларли даражада оширади.  

Янги муаммолар ва келажакдаги мақсадлар

RWS Optimum Ўзбекистон ва Ўрта Осиё темир йўл соҳасини ривожлантиришда фаол иштирок этишни ният қилган. Компания янада юқори даражага чиқиш учун мавжуд йўлларни модернизация қилиш, аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш ва соҳани ривожлантиришда фаол иштирок этишни режалаштиряпти.

Компания нафақат техник жиҳозлар, балки сўнгги техник стандартларга мувофиқ муҳандислик дизайни, темир йўл тизимини режалаштириш ва қуриш бўйича комплекс хизматлар бўйича фаолиятни амалга оширишни режалаштиряпти.

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, илғор технологияларни татбиқ этишда фаол иштирок этиш ва аҳоли бандлигини оширишга ҳисса қўшиш RWS Optimum компаниясига нафақат ички бозор, балки халқаро темир йўл соҳасида ўз мавқейини мустаҳкамлаш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top