23:16 / 26.03.2021
6568

Туркия прокуратураси Charlie Hebdo журналининг тўрт нафар ходими озодликдан маҳрум этилишини талаб қилмоқда

Прокуратура журнал муҳаррирлари Жерар Биар, Жюльен Сериняк ва Лоран Суриссо ҳамда карикатурачи Элис Петини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақоратлаганликда айбламоқда.

Фото: Picture Alliance

Анқара прокуратураси Франциядаги Charlie Hebdo журналида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни таҳқирловчи мақола чоп этилишига алоқадор тўрт нафар шахсга нисбатан айблов хулосаси тайёрлади. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, журнал муҳаррирлари Жерар Биар, Жюльен Сериняк ва Лоран Суриссо ҳамда карикатурачи Элис Петига нисбатан айблов илгари сурилмоқда.

Прокуратура уларни бир йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум этишни талаб қилмоқда.

Айблов хулосасида айтилишича, журналнинг 2020 йил 28 октябрдаги сонида Эрдўғаннинг карикатураси чоп этилиши давлат раҳбарини ҳақорат қилиш ҳисобланади.

Туркия жиноят кодексига кўра, мамлакат фуқароси ёки хорижлик фуқаро Туркиядан ташқарида жиноят қилса, унга нисбатан Туркия қонунлари бўйича чора кўрилади, деб эслатган Анқара прокуратураси.

Top