23:25 / 03.04.2021
6815

Миллий табиат боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизими Миллий табиат боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси раҳбари лавозимига Фаррух Фазлиев Фахриддинович тайинланди.

Фаррух Фазлиев Фахриддинович 1980 йил Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган, 1998 йилда Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

У Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида ўз фаолиятини 2017 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Кадрларни тайёрлаш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш илмий асосда ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимидан бошлаган.

Кейинчалик Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

2020 йилдан буён қўмитанинг Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Top