16:20 / 06.04.2021
5240

Beeline Uzbekistan: Beeline Club 2.0 содиқлик дастурининг 1 йиллиги муносабати билан «Жума Муборак» акцияси!

Янгиланган Beeline Club 2.0 содиқлик дастури иштирокчиларини 2021 йил 9 апрелда ва ҳар кейинги жума кунлари янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар кутмоқда! Бонусдан фойдаланиш жуда осон – абонентлар ҳар жума куни Beeline Uzbekistan дастурининг «Stories»идаги янгиликларни кузатиб боришлари керак.

«Жума Муборак» акцияси – ноёб рақамли экотизимни яратишда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давомидир. Бир йил аввал таниқли содиқлик дастурининг янги ном билан қайта ишга туширилиши Beeline Uzbekistan абонентларига фойдали таклифларни тақдим этиш имкониятларини кенгайтирди.

Бир йил давомида содиқлик дастурининг иштирокчилар сони 2 000 000дан ошди. 2020 йилнинг мартидан бошлаб Beeline Club 2.0'да 720 000 бонус, 220 000 МБ ва 15 000 ортиқ дақиқалар тақдим этилди.

Beeline Club 2.0 абонентлари мобил ҳисобини тўлдирганда, Интернет-пакетларни фаоллаштирганда, «online» бўлганда, ҳамда мобил ва рақамли хизматлардан фойдаланганда бонусга эга бўладилар. Бундан ташқари, Beeline Club 2.0 абонентларига Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларидаги ҳамкорларидан турли чегирмалар ва бонуслар тақдим этилади.

Янги «Жума Муборак» акцияси компанияга бутун республика бўйлаб абонентларнинг рақамли дунёсини соддалаштиришга, бонуслар дастурини такомиллаштиришга имкон беради!

Сиз Beeline Uzbekistan иловаси ёрдамида ёки *777# кодини териб, содиқлик дастурининг аъзоси бўлишингиз мумкин.

Барча тафсилотлар: beeline.uz/uz/beeline-club-2-0

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: @beeline_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top