13:29 / 07.04.2021
3442

Андижондан олиб қочилган автомашина қўшни вилоятдан “эҳтиёт қисмларга ажратилган” ҳолатда топилди

Андижон вилояти Балиқчи туманилик фуқаро 27 ёшли Сарварбек Р. ўзига тегишли «Spark» русумли автомашинасини 2021 йил 3 апрель куни соат 22:30 ларда яшаш уйи олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдириб, яшаш хонадонига кириб кетган.

4 апрель куни соат 05:50 ларда автомашинасидан хабар олиш учун қараган вақтида, автомашинаси қўйилган жойида йўқлигини билдирган. 

Ушбу автомашинага ўрнатилган «GPS» қурилмаси сигнали автомашина Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётганлигини кўрсатган. 

Унга асосан вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган ва Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи 29 ёшли Акбар Қ.нинг яшаш хонадонидан Сарварбек Р.га тегишли автомашинанинг давлат рақам белгиси ечилиб, эҳтиёт қисмларга ажратилган ҳолатда топилган.

Ҳозирда мазкур масала юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top