07:22 / 08.04.2021
5049

Зарафшонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган «гороно» ходимига маъмурий иш қўзғатилди

5 апрель куни ижтимоий тармоқларда Зарафшон шаҳар прокуратураси томонидан халқ таълими ходимлари уйма-уй юришга ва ўқувчиларнинг оилавий аҳволига оид далолатномаларни тўлдиришга жалб қилинаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

Навоий вилояти прокуратураси мазкур хабарни рад қилиб, шаҳар прокуратураси томонидан бундай топшириқ ва кўрсатма берилмаганлигини, ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилаётганлигини билдирган эди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчиларга ушбу топшириқни Зарафшон шаҳар Халқ таълими бўлими маънавий ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъба раҳбари Ш.Н. берганлиги аниқланди. У ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш, уйларига бориб, уларнинг яшаш шароити билан танишиш мақсадида анкета сўровнома ишлаб чиққан.

Ушбу анкета сўровномасини тўлдиришга шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаби ходимлари жалб қилинган. Мактаб ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган Ш.Н.га нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.

Top